МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН!

Куни кеча шаҳримиздаги «Кварц»А/Жда Узбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг муборак 26 иилпигига бағишлаб «Фидойинг бўл гаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида театрлаштирилган байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Меҳрингни баён эт, эй азиз дўстим,
Шубҳасиз сеники шу Ватан, шу эл.
Қулларин дуога очиб шу халқим,
Доим омон оўлсин, фақат болам дер.

ЖАМИЯТНИНГ ЮКСАЛИШ ЙУЛИ

Мамлакатимизда кўп асрлик тарихда мутлақо янги саҳифа очган, эл-юртимизга фаровон ҳаёт қуриш йўлини кенг очиб берган Узбекистан Республикасининг Мустақил давлат сифатида ривожланиб бориши корхонамиз ҳаётида янги юксалиш саҳифаларини очиб берди.
Акмалжон ПЎЛАТОВ, «Кварц» A/Ж Бошқаруви раиси.

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН!Қарийб 42 йил мобайнида корхонамиз ривожланиш даврини босиб ўтиб, Марказий Осиёда шиша ҳамда банкасозлик бўйича етакчи корхонага айланди. Мустақиллигимизнинг илк даврида корхонамизда 5 турдаги шиша банкалар, 9 турдаги шиша бутилкалар ишлаб чиқарилган бўлса, мустақиллигимиз шарофати билан ҳозирги кунга келиб буларнинг сони 20 тага етди. 20 хил турдаги шиша банкалар ва 170 турдаги шиша бутилкалар, 10 млн.м2қурилиш ойнаси ишлаб чиқарилишига эришилди.

Корхонада замонавий технологияларни жорий этилиши, ишлаб чиқариш суръатлари- ни ўсиши бу маҳсулотлар тури ва сифати ортишига олиб келди.Натижада ушбу маҳсулотлар чет элларга ҳам экспорт қилина бошланди. Корхонада қўшимча қолипли нон, макарон, плёнка, қоғоз, «Акфа» эшик-ромлари ва янги тикувчилик цехлари ишга туширилиб, қўшимча ишчи ўринлари яратилди. «Кварц Агро» МЧЖ ҳудудида «Иссиқхона» қурилиб, 1 гектар тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тантанали янгради.

Тантанали тадбирни «Кварц» A/Ж Бошқаруви раиси А.А.Пўлатов очар экан, «Кварц» АЖ меҳнат жамоасининг ўтган йиллар давомида қўлга киритган муваффақиятлари ҳақида сўзлаб берди ва байрамга ташриф буюрган барча меҳмонларни, жамият ишчи-ходимларини мустақиллик баирами билан қизғин муборакбод этиб, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлиб, жаннатмакон ўлкамизга кўз тегмаслигини Яратгандан сўради.

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН!
Тадбир давомида буюк алломаларимиздан Ал-Фарғоний, Бобур, Амур Темур каби бобока лонларимиз сиймолари акс эттирилиб, уларга тегишли ҳикматлардан намуналар келтирилди. Вилоятимиздаги таниқли доирачиларнинг «Ином» гуруҳини чиқишлари, байрамга ташриф буюрган кичкинтойларнинг табриги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоларининг тантанали қасамёди, «Гул ёр» фольклор дастасининг чиқишлари гулдурос қарсаклар билан олқишланди.

Хонандалар Илҳом Иброҳимов, Аҳрор„Усмонов, Хумора Шокирова, Акмал Саъдихонов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист ҚиличбекТожиев, Нуриддин Асқаров, Одилжон Абдувалиев, Отабек Муҳаммад зоҳид, Умида Юнусовалар ижросида Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар янграб, тантана иштирокчиларини рақсларга чорлади.

Оставьте ответ

Ваш электронный адрес не будет опубликован.