Выбрать страницу

TEXNIK YANGILANISH,

INNOVATSIYA — SIFAT GAROVI

Муқаддас ЮСУПОВА,
«0’zlA» мухбири

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, унинг тараққиётига ҳисса қўшишда йирик компаниялар ва самарали фа- олият юритаётган илғор ишлаб чиқариш корхоналарининг ўз ўрни бор. Зеро, улар аҳолини даромад манбаииш билан таъминлайди, хонадонларга осойишталик, оилаларга қут-барака киритади. Экспорт ҳажмларини ошириш эвазига эса давлат ғазнасига валюта тушумини кўпайтириб, даромад солиқлари ҳисобига иқтисодиётимиз бақувватлашишига салмоқли ҳисса қўшади. Молиявий занжир кўрини- шига эга ушбу ҳолатлар ҳаётимиз фаровонлигини, аҳоли турмуш даражасининг ўсишига бевосита таъсир кўрсатади. Маиший ҳаётимизда зарурлиги жиҳатидан етакчи ўринлардан бири- ни эгаллаган шиша ва ойна маҳсулотларисиз кундалик турмуш тарзимизни тасаввур қилиш мушкул. Ана шундай йирик иқтисодий салоҳиятга эга кор- хоналардан бири — «Кварц» АЖ ҳи собланади. 1975 йилда ташкил этилган акциядорлик жамияти нафақат республикада, балки Марказий Осиёда ҳам ўз ўрнига эга.

«Кварц» АЖ маиший турмушда кенг қўлланиладиган сифатли шиша ва ойна маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Агар жамият тарихига назар ташласак, 1991 йилда корхона беш турдаги шиша банкалари, тўққиз турдаги шиша идишлар ишлаб чиқарган бўлса, мустақиллик даврида 20 турдаги шиша банкалари ва 170 турдаги шиша бутилкалар, 10 млн м2 қурилиш ойнаси ишлаб чиқармоқда. Дарҳақиқат, ишлаб чиқарилаётган махсулотлар озиқ-овқат, қурилиш ҳамда автомобилсозлик саноати каби кўплаб соҳаларда кенг миқёсда қўлланилмоқда. Энг асосийси, корхона маҳсулотлари сифат жиҳатидан жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб беради. Маҳсулот сифатини кафолатловчи хомашё ресурслари таркибини бойитиш, техник модернизациялаш, реконструкция ишларини мунтазам амалга ошириб бориш жамият фаолиятини тўлиқ на- моён этади.
Бугунги кунда жамиятнинг шиша банкалар ишлаб чиқариш цехи илғор технологиялар билан жихозланган бўлиб, линиянинг йиллик қуввати 219 млн. донани ташкил этади.

Бутилка ишлаб чиқариш цехида Германиянин «Емxart» компанияси ускуналари асосида янги линия ишга туширилди. Реконструкция натижасида йиллик қувватларни 120 млн донага етказиш ҳамда маҳсулот сифатини оширишга муваффақ бўлинди. Силлиқ ойна ишлаб чикариш цехи «Tekint» (Италия) фирмаси иштирокида модернизация қилинди, линиянинг йиллик қуввати
10 млн кв/м. га етказилди. Акциядорлик жамиятида қадоқлаш материаллари цехи, марказий завод лабораторияси, техник назорат бўлими самарали фаолият юритмоқда. Сўнгги йилларда акциядорлик жамиятининг республикамиз, қолаверса, хориждаги ишлаб чиқариш субъектлари билан ҳамкорлиги, манфаатли алоқалари мустаҳкамланди. Бу эса корхонада импорт ҳажмини камайтириб, экспорт миқдорини жадал ўстириш имконини бермоқда. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун асосий хомашё — кварц қуми илгари қўшни республикадан валютага сотиб олинган бўлса,

“O’zbekiston iqtisodiy axborotnomasi” — Экономический вестник Узбекистана

TAHLILIY JURNAL / АНАЛИТИЧЕСКИЙ ЖУРНАЛ

эндиликда ушбу соҳада Навоийдаги корхона билан ҳамкорлик қилинмоқда. Жамиятда бронза шиша ишлаб чикариш ўзлаштирилди. Илгари ушбу маҳсулот республикага йирик валюта ҳисобига Хитой, Россия ва Туркия мамлакатларидан келтирилар эди.
Акциядорлик жамиятининг экспорт ҳажми 2014-2015 йиллардаги 14,3 фоиздан ўтган йили 201 фоизга кўтарилгани жамиятда туб янгиланишлар амалга оширилаётганидан дарак беради. Ml, М2, М3, М4 маркадаги архитектура-қурилиш ойналари, ромлар, витражлар, мебелларни ойналаш, транспорт воситалари учун тобланган ойналар ҳам айниқса харидоргир бўлмоқда. Бугунги кунда «Кварц»АЖда тайёрланган ойна маҳсулотлари Андижон, Наманган, Гулистон, Жиззах, Самарқанд ҳамда бошқа шаҳарларда бунёд этилаётган замонавий иншоотларда ҳам кенг қўлланилмоқда. Демак, корхонанинг сифатли маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжлар кундан-кунга ошмоқда. Бу эса, ўз навбатида, жамиятни модернизациялашни янада кенгайтиришни, инновацион янгиланишларга алоҳида эътибор қаратишни талаб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати иқтисодиётнинг барча соҳаларига халқаро стандартларни жорий этиш орқали миллий маҳсулотларимизни дунё бозорига чиқарилишини таъминлашга катта эътибор қаратмоқда. «Кварц» АЖнинг фаолиятига, унинг иқтисодий салоҳиятига юқори баҳо берган ҳолда, уни янада ривожлантиришга оид иккита муҳим қарор қабул қилинди. Мазкур қарорлар асосида

корхонада кунига 400 тонна силлиқланган ойна ишлаб чиқариш қувватига эга дунё андозалари даражасидаги цех қуриш режалаштирилган. Айни пайтда, жамиятда техник модернизациялаш ишларини амалга ошириш учун Италиянинг машҳур «Ботерро» ва «БДФ» компаниялари билан манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилди.
«Кварц» АЖнинг мутасаддилари, муҳандису ишчи-ходимлари ҳам ўз фаолиятини тубдан такомиллаштириб, халқаро стандартларга мос сифатни бошқариш тизимини жорий этиш, энергия манбаини иқтисод қилиш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Сўнгги изланишлар натижасида жамиятда ойнага сурат босиш, шахсий буюртмалар асосида мижозлар таклифлари бўйича ишлашни йўлга қўйиш, хизмат турларини кўпайтиришга интилишмоқда.
«Кварц» АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг сифат даражаси нафақат Ўзбекистонда, балки хорижий мутахассислар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда. Жумладан, жорий йилнинг февраль ойида акциядорлик жамиятига республика корхоналари ора- сида биринчилардан бўлиб халқаро сифатнинг янги тизими ISO 9001:2015, сентябрь ойида ISO 50001:2011 cepтификатлари берилди. Бундан ташқари, апрель ойида Халқаро бизнес та шаббуслар дирекцияси томонидан Париж шаҳрида ташкил этилган тадбирда жамият фаолияти юксак баҳоланиб, корхонада халқаро сифат ва бошқарув тадбирлари талаблар даражасида ташкил этилганлиги учун «Сифат

соҳасида етакчилиги учун халқаро юлдуз» кубоги тантанали равишда топширилди. Ушбу тадбирда «Кварц» акциядорлик жамияти Марказий Осиё корхоналари орасида ушбу нуфузли мукофотга эришган ягона жамоа эканлиги эътироф этилган бўлса, шу йилнинг май ойида Россия Федерациясида бўлиб ўтган танловда жамият «Халқаро сифат стандарти» халқаро дипломи билан тақдирланди.
Айни пайтда корхонада 2017-2018 йиллар учун мўлжалланган ривожлантиришнинг аниқ стратегик дастури асосида фаолият юритилмоқда. Албатта, ушбу кўрсаткичларга ўз-ўзидан эришилмайди. Мазкур ютуқлар жамоанинг машаққатли меҳнати, тобланган иродаси ва кўзланган мақсад сари интилишлари каби энг зарурий омиллар бўйича ишлаш йўлга қўйилганлигига боғлиқ, десак муболаға қилмаган бўламиз.
Бугун «Кварц» АЖ олдида турган энг мух,им вазифа, бушиша ва ойна маҳсулотлари ишлаб чиқариш бозорида сардорлик позициясини сақлаб қолиш ва бунданда, яхши натижаларга эришишдан иборат.
Акциядорлик жамияти жамоаси эришган муваффак,иятлар билан қаноатланмай, маҳсулот сифатини яхшилаш, хорижий инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш, экспорт географиясини янада кенгайтириш, таннархни арзонлаштириш йўлида тинимсиз изланишлар олиб бормоқда. Албатта, ушбу жиҳатлар ижобий самаралар бериши, муваффақиятлар гарови эканлиги инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.

“O’zbekiston iqtisodiy axborotnomasi” — Экономический вестник Узбекистана

TAHLILIY JURNAL / АНАЛИТИЧЕСКИЙ ЖУРНАЛ