Улкан салоқият, беқиес имкониятлар, жадал ривожланиш.

Дарҳақиқат, талаб ва таклиф уйғунлиги - бозориқтисодиётининг муҳим шарти.

№49(24021) от 18 июня 2016 г., Газета «Фаргона хакикати».

Ўзбекистон ўтган қисқа давр мобайнида изчил тараққий эта- ётган замонавий индустриал мамлакатга айланди. Айни кунда иқтисодиётимизда саноатнинг улуши 34 фоизга етиб, экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар ҳиссаси 70 фоиздан зиёдни ташкил этаётгани бунинг тасдигидир. Президентимиз томонидан жорий йил 2 июнда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорда шу ҳақда сўз борар экан, олдимизга қўйган юксак марраларга эришиш йўлида юртимизнинг халқаро майдонда рақобатдошлигини ошириш, иқтисодиётимизни янада модернизация ҳамда диверсификация қилиш ҳисобидан тараққиётимиз локомотиви бўлган етакчи тармоқларни жадал ривожлантириш муҳимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Дарҳақиқат, талаб ва таклиф уйғунлиги—бозориқтисодиётининг муҳим шарти. Юқори сифат ҳамда нарх-наво мақбуллиги эса соғлом рақобат муҳитида ҳал қилувчи мезон ҳисобланади. Бугун дунё саноатида юқори унумли технологиялардан фойдаланиш афзал кўрилаётганининг боиси ана шунда. Ишлаб чиқариш тармоқларини модернизациялаш йўналишидаги истиқболли лойиҳалар ҳам айнан ушбу мақсадлар рўёбига қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бунинг амалий самараси эса иқтисодиётимиздаги юқори усиш суръатларида кўзга яққол ташланмоқда. Айтайлик, жорий йилнинг дастлабки чорагида биргина Фарғона вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот 6,9 фоиз, саноат товарлари тайёрлаш 13,3 фоиз, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 15,3 фоиз кўпайди. Уларнинг 108,7 миллион АҚШ долларилик қисми жаҳоннинг 100 га яқин давлатларига экспорт қилинди. Бинобарин, вилоятга жалб этилган инвестицияларнинг қарийб 70 фоизи ишлаб чиқаришни модернизациялаш, замонавий техника ҳамда технологияларни сотиб олиш- га йўналтирилди.

Қувасой шаҳрида жойлашган «Kvarts» акциядорлик жамияти ҳам Фарғонадаги салоҳиятли корхоналардан биридир. Ҳозир бу ерда енгил автомашиналар, автобус ва тракторлар, шунингдек, қурилиш саноати тармоқлари учун юқори сифатли ойна ҳамда шиша маҳсулотлари тайёрланаяпти.
Саноат мажмуаси ҳудуди 48 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, асосий технологик жараён бешта цехда амалга оширилаётир. Уларда 2100 нафардан зиёд ишчи-мутахассис меҳнат қилмоқда.
Чунончи, шиша идишлар тайёрлаш цехида иш конвейер усулида ташкил этилган. 2005 йилда Германия давлатидан 5 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ эвазига келтирилган ускуна ва дастгоҳларни маҳаллий мутахассислар моҳирлик билан бошқараяпти. Улар саъйҳаракати туфайли бир кеча-кундузда 175 минг дона шартли сиғимдаги идишлар ишлаб чиқарилаётир.

— Шиша тайёрлаш — ўта нозик жараён, — дейди акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Зокир Раҳматуллаев. — Аввало, таркиби кварц, доломит,натрий сульфат ва кальцийлаштирилган сода каби 7 та компонентдан иборат аралашма 1650 даража иссиқликда қайнатилгач, махсус каналлар орқали қолиплаш дастгоҳларига юборилади. Сўнгра у 450 — 500 даража совуқҳароратда, уч босқичда музлатилади. Қадоқлаш бўлимида эса тайёр маҳсулотлар махсус ўрамларга жойланади. Якунда улар савдо шохобчалари ҳамда буюртмачилар манзилларига жўнатилади.
Силлиқланган ойна ишлаб чиқариш цехида ҳам иш қизғин. Бу ердаги 235 нафар мутахассис кунига 16 минг квадрат метр ҳажмда маҳсулот тайёрламоқда.
Тобланган ойна тайёрлаш цехи эса Италиядан келтирилган технология билан жиҳозланган.

2002 йилгача бу ерда йилига 4 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, айни пайтда мазкур кўрсаткич 7,5 миллион донани ташкил этаяпти. Тобланган ойнанинг асосий қисми мамлакатимиздаги автомобилсозлик, трактор ҳамда вагон тайёрлаш корхоналарига етказиб берилаётир.Цех бошпиғи Шокиржон Бўстоновнинг таъкидлашича, бундай муваффақиятга эришишда юртимизда саноат тармоқлари, ишбилармонлар учун яратилган имкониятлар қўл келмоқда. Қолаверса, босқичма-босқич амалга оширилаётган техник ва технологик янгиланишлар «Kvarts»нинг салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилаяпти.
Иқтисодиётда ёрдамчи — хужалик — қушимча даромад манбаи, деган тушунча мавжуд. Шундан келиб чиқиб, жамият қошида иссиқхона ҳамда чорвачилик хўжаликпари, 60 ўринли сиҳатгоҳ фаолияти йўлга қўйилган. Қолаверса, бир гектар майдонда 520 туп ўрик ҳамда гилос кўчатлари парваришланаётир.

— Яқинда яна иккита истиқболли лойиҳани рўёбга чиқардик, — дейди «Kvarts» АЖ раҳбари Акмал Пўлатов, — Натижада кунига 3 тонна мева-сабзавотни консервалаш имконияти юзага келди. Бу ерга пишиқчилик мавсумида 20 кишини ишга жалб қиламиз.

Шунингдек, маҳсулотларимизни ўраш ва қадоқлашда қўлланиладиган саноат қоғозини узимизда таиёрлашни ўзлаштирдик. Бунинг учун хориждан энг сўнгги русумдаги ускуна ҳамда дастгоҳлар келтирилди. Улар бир кеча-кундузда 10 тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга. Ҳозир б нафар мутахассисни ишга жалб қилганмиз.Айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 11 февралдаги «2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги қарори корхона фаолияти ривожида янги уфқларни очмоқда.

Унга кўра, саноатга инвестициялар жалб этиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари кўрилаяпти. Мақсад, шиша тайёрлашда маҳаллийлаштириш даражасини янада орттиришдир.

Фаррух БЎТАЕВ, «Халқ сўзи» мухбири.
Хурсандбек АРАББОЕВ
(олган суратлар «Халқ сўзи» газетасидан олинди.)