22 декабря 2017 г.
1 Звезда2 Звезды3 Звезды4 Звезды5 Звезд (No Ratings Yet)
Loading...

Ўзмиллийбанк кўмагида «Кварц» АЖ IPO ўтказяпти

«Кварц» Акциядорлик жамияти томонидан бирламчи оммавий таклиф (Initial Public Offering) усули билан жойлаштириш мақсадида 4,57 млн. дона оддий акция чиқарди. Ҳар бир чиқарилган акциянинг номинал қиймати 1715 сўм бўлиб, эмиссиянинг умумий қиймати 7,84 млрд. сўмни ташкил этади. Мазкур  чиқарилувдаги акцияларнинг умумий сони жамият устав капиталининг 10 фоизини ташкил этади.

IPO2017 йил 2 октябрда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан «Кварц» АЖ кузатув кенгаши томонидан 15 сентябрда тасдиқланган тегишли қарори рўйхатга олинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2017 йилдаги 268-сонли қарорига мувофиқ «Кварц» АЖ акциялари билан IPO ни ташкил этиш Ўзмиллийбанк томонидан амалга оширилади.

15 сентябрда «Кварц» АЖ ва Ўзмиллийбанк ўртасидан тегишли шартнома имзоланган бўлиб, унга кўра банк чиқарилган акцияларни 100 фоиз жойлаштириш кафолатини ўз мажбуриятига олган.Бунда чиқарилган акциялар IPO усулида бир шахсга умумий чиқарилган акцияларнинг 0,05 фоиздан ошмаган ҳолда сотилади.