“Ўзбектемирйўллари” АЖ экспорт юк ташишлар учун тарифларнинг пасайиши ҳақида хабар беради

Ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва махсулотларнинг экспортга ташишлар жўғрофий қамровини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилган, ушбу ташишларда транспортга тўғри келган улушни камайтириш мақсадида, хукумат қабул қилган дастурлар доирасида, “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ маълум қиладики, 2017 йил 1 августидан то 31 декабргача (шу куни ҳам), Ўзбекистон Республикаси экспорт юклари ташишда, вагон-цистерна ва танк-контейнерларда нефт махсулотлари ташишлари,ҳамда “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ станцияларидан ГНГнинг 3901, 3902, 2729 кодларида кўрсатилган юклар бундан мустасно, йўл ҳақи ҳисоби, жорий коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда инвентар паркнинг вагон ва контейнерларида ташишларда қўлланувчи прейскурант 10-01 тегишли тариф режаларининг ставкалари бўйича амалга оширилади.