
Барча қурилиш ташкилотлари диққатига!
Фарғона вилояти Қувасой шаҳри “Ёшлик” МФЙ ҳудудида, “Кварц” акциядорлик жамияти томонидан қурилиши режалаштиралаётган 5-қаватли, 40 хонадондан иборат бўлган турар-жой биноси 1-қавати (пойдевори, деворлари, монолит конструкциялар, оралиқ ёпмалар ва зинапоялар) қисмини қуриш учун қурилиш ташкилотларини танлаш бўйича, танловнинг 2 чи босқичини эълон қилади.
Танлов асосида амалга ошириладиган қурилиш ишлари тажрибасига эга бўлган, Республикамизда ҳамда хорижий давлатлардаги қурилиш-пудрат ташкилотлари танловда қатнашишлари мумкин.
Қуйидаги танлов талабларига жавоб бермаган, қурилиш-пудрат ташкилотлари танловда иштирок этишларига йўл қўйилмайди:
- қайта ташкил этиш, тугатилиш ёки банкротлик босқичида бўлган;
- малакали танлов учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;
- илгари тузилган контрактлар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни зарур даражада бажармаган;
- танлов эълон қилингунга қадар қадар таъсис этилганига 6 ой бўлмаган;
- буюртмачи билан суд ёки ҳакамлик муҳокамасида иши кўриб чиқилаётган;
- молия кўрсаткичлари бўйича танлов комиссиясининг талабларига жавоб бермаган; қурилиш-пудрат ташкилотларни танловда иштирок этишларига йўл қўйилмайди.
Буюртмачининг манзили ва номи: Қувасой шаҳар Мустақиллик кўчаси 2 а уй, “Кварц” А\Ж
Қурилиш объектининг манзили: Қувасой шаҳар “Пакана” МФЙ ҳудуди.
Танлов ҳужжатлари билан танишиш учун қурилиш-пудрат ташкилотларини Қувасой шаҳар Мустақиллик кўчаси 2А уй “Кварц” А\Ж таъминот бўлимига 2018 йил 17 январ соат 16-00 гача келишларини сўраймиз.
Танлов 2018 йил 18 январ куни соат 15-00да,
Қувасой шаҳар Мустақиллик кўчаси 2 а уй, “Кварц” АЖ биносида бўлиб ўтади.
Кўрсатилган муддатдан кечиккан таклиф ва мурожаатлар инобатга олинмайди.
Мурожаат учун телефонлар: (373) 372-44-26