Ўзбекистон Республикаси давлат герби

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир. 2 июл 1992 йилда мақулланган.

«Давлат герби туғрисида»ги қонун

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи туғрисидаги қонун 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган.

«Давлат байроғи туғрисида»ги қонун

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси туғрисидаги қонун 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган.

«Давлат мадҳияси туғрисида»ги қонун

Герб


coat_of_arms_of_uzbekistan-svg_Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир. 2 июл 1992 йилда мақулланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «O‘zbekiston» деб ёзиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «O‘zbekiston» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.

Мадҳия


og7fqb0huagЎзбекистон Республикаси давлат мадҳияси туғрисидаги қонун 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган.

Сузлар: Абдуллы Арипова
Мусика: Мутала Бурханова
 
 
 
 
 
 
Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!
Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
 

Байроқ


1504Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи туғрисидаги қонун 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғри тўртбурчак шаклдаги матода акс этган бўлиб, учта асосий горизонтал рангдор бўлакларга бўлинган. Улар: ёрқин мовий, оқ, ёрқин яшил. Бу бўлаклар орасини иккита қизил рангдаги горизонтал чизиқлар ажратиб туради.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рамзи мамлакат ҳудудида илгари мавжуд бўлган ғоят қудратли салтанатлар байроқларига хос бўлган энг яхши анъаналарни давом эттирган ҳолда республика табиатига хос хусусиятларни, халқимизнинг миллий ва маданий ўзлигини ҳам акс эттиради.

Байроқдаги ҳаворанг — зангори осмон ва мусаффо сув рамзидир. Мовий — ложувард — ҳаворанг Шарқда азалдан қадрланади, вақтида буюк Амир Темур ҳам ўз байроғига бу рангни танлаган.

Оқ ранг — тинчлик ва поклик тимсолидир. Ёш мустақил давлат ўз йўлида баланд довонлардан ошиб ўтиши керак. Байроқдаги оқ ранг Ўзбекистон Республикаси танлаган йўлнинг мусаффо ва чароғон бўлиши учун яхши ният рамзидир.

Қизил йўллар — бу ҳар бир тирик жоннинг қон томирида уриб турган ҳаётий куч, ҳаёт рамзидир.

Яшил ранг — сернеъмат ва оромбахш табиат тимсоли. Ҳозирги вақтда бутун дунёда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳаракатлари кенг ёйилмоқда; унинг рамзи ҳам яшил рангдир.

Яримой — Ўзбекистон халқининг кўп асрлик анъаналарига мувофиқ келади. Яримой ва юлдузлар мусаффо осмоннинг ва тинчликнинг рамзларидир. Байроқдаги 12 юлдуз тасвири мукаммаллик белгисидир.