30 ноябр 2017 й.
1 Звезда2 Звезды3 Звезды4 Звезды5 Звезд (No Ratings Yet)
Loading...

Барча қурилиш ташкилотлари диққатига!

Қувасой шаҳар “Пакана” МФЙда “Кварц” акциядорлик жамияти томонидан қурилаётган “Қорабайир зотли отларни боқиш” комплексининг ёш отларга мўжалланган отхона, маъиший бинолар, отларни айлантириш жойи (2 чи босқич) қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун қурилиш ташкилотлари орасида танлов эълон қилади.

Танлов ҳужжатлари билан танишиш учун қурилиш ташкилотларини Қувасой шаҳар Мустақиллик кўчаси 2А уй “Кварц” А\Ж таъминот бўлимига 2017 йил 7 декабр соат 16-00 гача келишларини сўраймиз.

Танлов 2017 йил 11 декабр куни соат 13-00да, Қувасой шаҳар Мустақиллик кўчаси 2 а уй, “Кварц” АЖ биносида бўлиб ўтади.

Мурожаат учун телефонлар: (373) 372-44-26