6 декабр 2017 й.
1 Звезда2 Звезды3 Звезды4 Звезды5 Звезд (No Ratings Yet)
Loading...

«Кварц» АЖ акциялари оммавий савдоларда сотиш (IPO) учун савдога қўйилди

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 10 майдаги №268-сонли Қарори ва андеррайтерлик шартномасига асосан «КВАРЦ» АЖ акцияларига обуна кампаниясини ўтказмоқда ва барча ҳоҳловчиларни Ўзбекистоннинг етакчи саноат корхоналаридан бирининг акциядори бўлишга таклиф этади.

 

Сотувга 4 574 934 дона акциялар қўйилган.

Акциялар «Тошкент» фонд биржасида бирламчи оммавий таклиф этиш (IPO) ўтказиш йўли билан сотилади. Акцияларни сотиш харидор берган буюртмада таклиф этилган нархларда, юқори берилган баҳога устуворлик берилган холда амалга оширилади. Буюртмалар бир дона акция учун 3000 сўмдан 9100 сўмгача бўлган диапазонда қабул қилинади. Акциялар учун тўлов 100% буюртма берилган вақтда амалга оширилади.

Бир шахс томонидан кўпи билан 2 287 дона акцияга буюртма берилиши мумкин.

Обуна бошланиши санаси 2017 йил 5 декабр, обуна якунланиши санаси 2018 йил 3 апрел. Буюртма қондирилмаган холда харидорнинг пул маблағлари битим рўйхатга олингандан сўнг 15 кун ичида қайтарилади.

Батафсил маълумотларни www.uzse.uzwww.dalal.uz и www.nbu.uz сайтлари
ва андеррайтер инвестиция воситачиси «DALAL STANDARD» МЧЖ (брокер) орқали олиш мумкин.

Телефонлар: +998 90 187 5125; +998 71 236 7655. Ишонч телефони: +998 71 232-07-38

«Кварц» АЖ акцияларини биржа савдоларида харид қилиш тартиби:

1. Харидор инвестиция воситачиси (брокер)га қуйидагиларни тақдим этади:
а) паспорт нусхаси;
б) СТИР нусхаси;
в) банк реквизитлари (банк номи, коди, СТИР) пластик карточка рақами, 2312 транзит хисоб рақами ёки 2020 омонат хисоб рақами;
г) почта манзили (почта индексини кўрсатган холда), электрон адрес (агар бор бўлса), телефон рақами;
* юридик шахслар қўшимча қуйидаги ҳужжатлар нусхаларини тақдим этадилар: давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувохнома, таъсис хужжатлари, рахбарни тайинлаш тўғрисида буйруқ, рахбар паспорти.
2. Харидор қуйидаги хужжатларни имзолайди:
а) харидорга брокерлик ва депозитар хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома;
б) харидорнинг депо хособ рақамини очиш тўғрисидаги аризаси;
в) харидор анкетаси;
г) харидор карточкаси;
д) харидорнинг брокерга акцияларни сотиб олиш шартлари (нархи, миқдори) кўрсатилган топшириғи.
3. Харидор брокер хисоб рақамига қуйидаги тўловларни амалга оширади:
а) акциялар қиймати ва брокер, марказий депозитарий, биржа савдолари ташкилотчиси хизматлари учун белгиланган тарифлар бўйича комиссион тўловлар. Тўлов шакли харидор танловига кўра пластик карточкадан омонат ёки хисоб рақамидан, PAY ME орқали, банк кассасига нақд пул кўринишида амалга оширилиши мумкин.

4. Акцияларга обуна бўлиш якунлангандан сўнг брокер томонидан:
а) тузилган битим бўйича акцияларга бўлган эгалик хуқуқини тасдиқловчи хужжатлар (брокер хисоботи, счет-фактура, депо хисоб рақамидан кўчирма) тайёрланади ва харидорга тақдим этади;
б) таклиф этилган нарх паст бўлганлиги сабабли акцияларни сотиб олиш тўғрисидаги топшириқ қондирилмаган холда пул маблағлари харидор томонидан кўрсатилган хисоб рақамига хеч қандай йўқотишларсиз қайтарилади.