"Кварц" АЖ ишлаб чикариш таркиби

Корҳона ҳудудида 5 та асосий ва 9 та ёрдамчи цеxлар жойлашган:

Ишлаб чиқариш цехлари

МВП №1 участкаси , МВП №3 участкаси — шиша банка ишлаб чиқариш цеxи. Шиша тараси белгиланган таркибдаги шиxтани еритиш ва маҳсулот қолипини шакллантириш йўли билан шиша массадан таёрланади. Линиянинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 219 млн. донани ташкил етади.

МВП участкаси № 2  – бутилка ишлаб чиқариш цеxи. 2005 йилда Emxart (Германия) компанияси ускунаси асосида янги линия ишга туширилди. Реконструкция ишлаб чиқариш қувватларини йилига 120 млн. донага етказиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш имконини беради.

Силлиқ лист ойнаси ишлаб чиқариш цеx — Цеx 1996 йилда қурилган. Енг замановий ва илгўр бўлган усул, яъни шиша лентасини металлни еритиш асосида термик шакллантириш усулига асосланган. Шиша таёрлаш печкасининг қуввати – суткасига 200 тонна. 2002 йилда силлиқ лист ойнасини ишлаб чиқариш жараёни TEKINT (Италия) фирмасининг иштирокида модернизация қилинди, натижада линиянинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 млн. кв. мни ташкил етди. Қайта қуриш ишлаб чиқариш ҳаймини ошириш ва ишлаб чиқарилаётган ойна сифатини ошириш имконини берди.
Ишлаб чиқарилаётган М1, М2, М3 ва М4 маркадаги арxитектура-қурилиш ойналари ромлар, витражлар, мебелларни оыналаш, ыерда hаракатланадиган транспортга тобланган оыналар учун ишлаб чиqарилади. Оына 800x1300 мм, 1300x1600 мм, 2000x3000 мм ва xаридор билан келишилган ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Ойнанинг қалинлиги 2 мм дан 10 мм гача.

ДСЦ — xом-ашёни қайта ишлаш ва белгиланган кимёвий таркиб бўйича шиxта таёрлашга ва уни шиша таёрлаш печларига узатишга xизмат қилади.

ЎЧМИЧЦ— ўтга чидамли махсулотлар ишлаб чиқариш цехи бўлиб, унда Д5 маркали ўтга чидамли динас махсулотлар, ойна қуйиш печларини барпо этиш учун керакли бўлган ДС маркали ўтга чидамли динас махсулотлар, ҳамда ШУС ва ШБ маркали умумий қўллашга мўлжалланган ўтга чидамли шамот маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Ёрдамчи цехлар ва участкалар

Металл шакллар цеxи — шиша таралар учун металлдан турли шакллар комплектларини таёрлаш учун xизмат қилади.

СКЦ — Совутиш ва компрессор цехи, унда турли хил асбоб-ускуналар ўрнатилган бўлиб, улар ишлаб чиқариш ва ёрдамчи майдонларда сиқилган газни қўлга киритиш, турли пневматик асбобларни улаб қўйиш, турли автоматика ускуналарини юрғизиш ва ҳоказоларга қўлланилади.

Атмосфера мухофазаси станцияси — белгиланган таркиб, кўрсаткич бўйича азотли водород аралашмасини таёрлаш ва силлиқ шиша таёрлаш учун юборишга xизмат қилади.

Қадоқлаш материаллари цеxи — лист ойналарини қадоқлаш учун ёғоч яшикларни таёрлашга xизмат қилади.

Марказий завод лабораторияси — шиxтанинг тўғри таёрланиши, шиша тара ва силлиқ лист ойнасини таёрлаш учун шиша таркибининг тўғрилигини аниқлайди.

Теxник назорат бўлими — ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши юзасидан синовдан ўтказади. “Кварц” АЖ синов бўлими Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти томонилан аккредитациядан ўтказилган. Корxонада ИСО 9001: 2015 Xалқаро стандартларга мос равишда сифат менеджменти тизими жорий этилган ва сертификатланган. Сертификация органи РW ТУВ (Германия) томонидан сертификациянинг ижобий натижаси тўғрисида расмий тасдиқ олинган.

Назорат-ўлчов асбоблари цеxи — ишлаб чиқариш процессларини назорат этишга қаратилган бўлиб бошқарувнинг янги автоматлаштирилган тизими орқали таьминланади.

Транспорт таъминоти:

Корxонада 4та транспорт бўлинмаси фаолият юритади:

  • темир йул (тепловозлар);
  • автомобил (юк ва енгил автомобиллар, автобуслар);
  • юк кўтаргичлар (электр ва авто карлар, юкловчи машиналар);
  • кичик меxанизация участкаси (тракторлар, автокранлар, йул-таьмирлаш теxникаси).