3 ноябр, 2017 й.
1 Звезда2 Звезды3 Звезды4 Звезды5 Звезд (1 votes, average: 5.00 out of 5)
Loading...
Манба

Маҳаллий хомашёдан сифатли маҳсулотлар

Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги “Кварц” акциядорлик жамияти автомобилсозлик, мебелсозлик, қурилиш саноати тармоқлари учун юқори сифатли ойна ва шиша маҳсулотлари етказиб беради. 


Корхонада амалга оширилган кенг кўламли модернизация ишларидан сўнг ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, айни пайтдаги соф даромад 2014 йилдагига нисбатан икки баробар ўсган. Жорий йилда корхона ISO 9001:2015 ва ISO 5001 халқаро стандарти талабларига мувофиқлик сертификатига эга бўлди.
– Шишасозликнинг асосий хомашёси кварц қумлари илгари хориждан келтирилар эди, – дейди корхона раҳбари Акмал Пўлатов. – Навоий вилоятидан кварц қуми топилгани туфайли маҳсулотни маҳаллий хомашёдан тайёрлаш имконияти пайдо бўлди. 
Шунингдек, бу ерда полиэтилен қоп ва плёнкалар, ўров қоғозлари ишлаб чиқарилмоқда. Ойнага исталган рангдаги турли тасвир ва нақшлар тушириш ишлари ҳам йўлга қўйилган. 

Мукимжон Кодиров (сурат), УзА