“КВАРЦ”НИНГ ИСТИҚЛОЛ ЙИЛЛАРИДАГИ ДАДИЛ ОДИМИ

Бугунги кунда нафақат ишлаб чиқариш қувватини йилдан-йилга ошириб бориш, балки халқаро андозалар асосидаги энг илғор технологияларни ҳам амалиётга фаол тадбиқ этиш имконини бермоқда.

Ўз вақтида Марказий Осиёда ягона бўлган “Кварц” акциядорлик компанияси ҳақиқий маънода фақат Истиқлол йилларида юксалиш сари юз тутди. Чунки, мустақиллик йилларигача фақат шиша буюмлари ишлаб чиқариш билан чекланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритганиган сўнг мамлакатимиздаги бошқа йирик ишлаб чиқариш корхоналари қатори ҳукуматимиз томонидан “Кварц” акциядорлик жамиятига ҳам алоҳида эътьибор қаратила бошланди.
Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, корхона амалда лойиҳа бўйича (шартли 2 мм. ҳисобида) 10,0 млн.м2 маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 12, 799 млн.2га етказилди. Бугунги кунда эса бу кўрсаткич янада яхшиланиб, сифатга асосий эътибор қаратилмоқда. Айниқса юртимиз халқ хўжалиги учун ўта зарур бўлган қурилиш ойналари ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши энг катта ютуқлардан бири бўлди.

Айни вақтда қурилиш ойнаси ишлаб чиқаришда лойиҳа бўйича қувватдан оширилган ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қуйидагилар асосий аҳамият касб этди:

  •  технологик линия ускуналарини режалаштирилган профилактика, ўрта ва жорий таъмирлаш учун берилган вақтни камайтириш ишлари олиб борилди;
  •  корхона мутахасисслари томонидан ойна ишлаб чиқариш технологик линияси ускуна ва жиҳозларини бир меъёрда ишлаши учун оптимал режимлар танланди;
  • шихта тайёрлашда оптимал рецепт танланди;
  • қурилиш ойнаси сифати яхшиланди;
  • шиша пишириш печида оптимал режимлар танланди;
  • эритма ваннасида оптимал режимлар танланди;
  • режим олдидан уч босқичли совутиш қурилмаси ўрнатилди;
  • совутиш печида оптимал режимлар танланди;
  • турли хил кичик ўлчамлардаги ойна маҳсулотлари ҳам қўлда кесиш орқали ишлаб чиқариш қувватлари оширилди.

Бир сўз билан айтганда, корхона фаолиятида 2015 йилдан бошлаб кескин ривожланиш ва модернизациялаш даври бошланди. Республикамизда барча соҳаларда бўлгани каби, енгил ва оғир саноатнинг ривожланиши натижасида харидорларнинг шиша ва ойна маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлари янада ортиши натижасида хом ашё билан таьминлаш муаммоси ҳосил бўлди. Шу сабабли корхонага илгари Хитой, Россия ва Тожикистон давлатларидан келтириладиган хом ашёларни маҳаллийлаштириш дастури ишлаб чиқилиб, дастурни амалга ошириш ишлари жадал тус олди.

2015 йили корхона бошкаруви раиси А.А.Пўлатов ташаббуси билан Тошкент Кимё Технологиялари институти профессорлари ва корхонанинг мутахасисслари ҳамкорлигида Республикамиздаги мавжуд кварц қуми конлари ўрганиб чикилиб, Навоий вилоятининг Жерой кум конидаги хом ашё сифатли деган бир тўхтамга келинди. 2016 йили лаборатория хулосалари ва изланишлар натижасида маьлум бўлдики, Жерой куми шиша ва ойна маҳсулотлари ишлаб чиқаришга яроқлили экан ва 2016 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб шиша ва ойна маҳсулотлари ишлаб чиқаришда маҳаллий хом ашё – Навоий вилоятидаги Жерой кварц қумидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Шу йилдан бошлаб корхонада йилига 2-3 млн. АҚШ доллари иқтисод қилина бошланди.

2016 йили Ангрен–Поп темир йўли очилиши натижасида корхонага келтириладиган хом ашёларни қулай ва тез олиб келиш йўлга кўйилди. Айниқса, кварц кумини Навоий вилоятидан олиб келиш муаммоси ижобий ҳал этилди.
Корхона Навоий вилоятиниг Жерой кварц қуми карьерига эга бўлиш мақсадида 2016 йилдан бошлаб изланишлар олиб борди. Бир неча бор “Ўзқурилишматериаллари” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мурожат билан чиқиб, 2017 йилнинг декабрь ойида ўз кварц қуми карьери лицензиясига эга бўлди.
Асосий хом ашё бўлган кварц қуми сифатини янада яхшилаш мақсадида корхонада қўшимча изланиш ишлари олиб борилмоқда. 2017 йилдан бошлаб корхона мутасисслари Украинанинг НПФ “Продэкология” компанияси билан музокаралар олиб борди ва ушбу компаниядан магнит сепараторлари сотиб олиниб, ишга туширилди.
Корхона мутахасисслари републикамизда ҳали мавжуд бўлмаган кварц қумини бойитиш линиси қурилишини амалга ошириш мақсадида Германиянинг«АКВ» Гмб., Россиянинг «Гормаш Экспорт», Германяининг «ALL Gayer», Чехия давлатининг «БыасТрейд», Германиянинг «Компания MINERALI INDUSTRIAL» S.r.l. каби хориждаги таниқли компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда. Корхона мутахасисслари юқори энергоэффектив технологияларни жорий қилиш борасида чет давлатларга сафарлар уюштиришмоқда.
Юртимизда курилиш ойнаси ва автомобиль ойнаси учун талабларни тўла қондириш мақсадида “2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш” йилида корхона раҳбариятининг ташаббуси билан қурилиш ва автомобиль ойнаси маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган суткасига 400 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган янги флоат линия қурилиши борасида жадал ишларни олиб бормоқда.
“Кварц” акциядорлик компаниясининг мустақиллик йилларида қўлга киритган ютуқлари бугунги кунда халқаро доираларда ҳам эътибор қозонган. Шу сабабли корхона билан ҳамкорлик қилишни хоҳловчи таниқли бообрў хорижий компаниялар томонидан корхонага алоҳида қизиқиш билдирилмоқда. Куни кеча “Кварц” акциядорлик жамиятига янги флоат линия қурилишига кўмаклашиш учун Хитойнинг «ShanghaiPony Technology», Германиянинг “DTEK-GLASS”, Бельгия-Германиянинг «CNUDEFCO/GFT», Франциянинг «Fives-Group», Германиянинг «HORN», АҚШнинг «ТЕСО» Toledo Engineering Co., Inc., Хитойнинг «Синома» Overseas Development Co.Ltd., Германиянинг «SORG», АҚШнинг «Stuwart Engineerings», Россиянинг OOO«Стромизмеритель», Германиянинг «GFT-GLASS», Италиянинг «Боттеро» компанияларидан вакиллар ташриф буюрдилар ва музокаралар олиб бордилар.
Хитойнинг «Синома»OverseasDevelopment Co.Ltd. компанияси билан унумдорлиги суткасига 400 тонна қувватга эга бўлган янги флоат линия лйиҳасини амалга ошириш учун бирламчи шартномалар тузилмоқда. Янги флоат линия қурилиши учун жой импорт омборидан ажратилди ва 2017 йилнинг июн-июль ойларида жойни тозалаш-текислаш ишлари олиб борилди. Умумий ҳашарда корхонанинг барча автотранспортлари ва ишчи-ходимлари фаол қатнашдилар.
Унумдорлиги суткасига 400 тонна бўлган янги флоат линия учун электр ва газ линияси қурилишига ҳужжатлар таёрлаш ишлари жадал олиб борилди ва тугатилиб, айни кунларда 7,3 км. узунликдаги 273 мм. диаметр катталикдаги газ линияси қурилиш ишлари олиб борилмоқда, электр линиясини қурилиши учун ҳужжатлар тендер кўригига топширилган, яқин кунларда қурилиш ишлари бошланади.
Корхонада янги флоат линиясига сифатли хом ашё таёрлаш мақсадида ХАТБ цехида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Ушбу реконструкция ишлари жараёнида ускуна ва жиҳозлар етказиш бериш бўйича Россиянинг ООО “Стромизмеритель” компанияси билан музокаралар олиб борилди ва шу компания вакиллари бир неча бор корхонага ташриф буюришди.
Бугунги кунда «Кварц» акциядорлик жамияти халқ хўжалигининг турли соҳаларида олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, хусусан, болалар спортини ривожлантириш объектлари, турар-жойлар қурилиши, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа муҳим ижтимоий ривожланишга йўналтирилган Давлат дастурлари доирасида қурилиш ойнасига бўлган талабларни тўлиқ қондириб келмоқда.
Корхонанинг асосий фаолияти бугунги кунда – силлиқланган қурилиш ойнаси ва тобланган ойна, шунингдек, шиша банкалари ва бутилкалар ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиб, шиша маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган бешта асосий цехлар ва барча ишлаб чиқариш цехларининг узлуксиз ишлашини таъминловчи тўққизта ёрдамчи цехлар фаолият юритмоқда. Корхонанинг умумий ишчи-ходимлари сони қарийб икки минг нафардан ортди. Корхонада янги ишчи ўринлар яратиш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг шонли Мустақиллик байрамига муносиб туҳфа сифатида ўтга чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехида корхонанинг ички эҳтиёжлари учун мўлжалланган ўтга чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, ушбу цехда нафақат ички эҳтиёжлар учун, балки тақсимот бозорига ҳам ўтга чидамли маҳсулотлар сотиш билан бир қаторда, динас ва шамотли ўтга чидамли ғиштлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ушбу цехда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ПҚ-2343-сонли қарори ижросини таъминлаш мқасадида №1, №2, №3, №4, №5-камерали печларда капитал қурилиш ишлари олиб борилди ва энегоэффектив печлари қурилиб, ишга туширилди.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳалқаро стандартларга мувофиқлиги бўйича замонавий ва янги имкониятларга эга жиҳозлар билан қайта жиҳозланган «Сифат ва меъёрни бошқариш» бўлимида маҳсулотлар тўлиқ назоратдан ўтказилмоқда. Натижада корхона маҳсулотлари Республикамизнинг шиша маҳсулотлари бозорида мустаҳкам ўринга эга бўлишига эришилди. Шу билан бирга, жаҳон миқёсида сифатли шиша ва ойна маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири сифатида тан олинди. Натижада 2017 йили Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида тантанали тарзда “Ишончли шерик”, яна 2017 йили Франция давлатининг пойтахти Париж шаҳрида “Сифат соҳасидаги етакчилиги учун халқаро юлдуз” медаллари билан тақдирланди.
Корхонада сифат менежменти тизими муваффақиятли йўлга қўйилган бўлиб, 2017 йили халқаро ИСО 9001:2015 серитификати қўлга киритилди. Қолаверса, буюртмачиларнинг талабларини тўлақонли қондириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг дизайнларини яхшилаш, турларини ошириш мақсадида «Кварц» акциядорлик жамиятида конструкторлик бюроси ташкил этилган.
2018 йилга келиб корхонада 160 турдан ортиқ шиша идишлар ишлаб чиқарила бошланди. Ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришда албатта металл қолипларнинг аҳамияти катта. Шу боис корхонада замон талабларига жавоб берувчи дизайндаги шиша идишлари ишлаб чиқариш учун янада мукаммал қолипларни тайёрлаш ва таъмирлаш учун металлни қайта ишлаш бўлимида олиб борилган модернизация ишлари натижасида янги ва замонавий имкониятларга эга бўлган АҚШнинг «ХААС» универсал дастгоҳи 2017 йили ўрнатилди. Янги дастгоҳнинг ўрнатилиши турли тарашкорлик вазифаларини бажариш, турли конфигурацияли ва дизайндаги шиша идишлари қолипларини тайёрлаш имконини бермоқда. Шу билан бирга, цехда мавжуд чўян қуюв комплексига қўшимча равишда 2016 йили Хитойнинг жаҳонга машҳур «Фоашан Хеньюань Фурнэйс Мэнифэктуринг Компани Лимитед» компаниясининг энергия тежамкор, замонавий индукцион қуюв комплекси ўрнатилди ва ишга туширилди. Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнларининг кечишида цехларни босимли сиқилган ҳаво билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ана шуни ҳисобга олган ҳолда технологик жараёнларни босимли ҳаво етказиб бериш цехида маънан эскирган компрессорлар 2014-2017 йиллари Бельгия давлатининг «АТЛАС КОПКО» фирмасида ишлаб чиқарилган замонавий ва энергиятежамкор компрессорларига алмаштирилди.
Ишлаб чиқарилаётган шиша идишларни сифатли қадоқлаш мақсадида, 2016 йилда полиэтилен плёнкаси ишлаб чиқариш цехи ташкил этилди ва замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, ишга туширилди. Шунингдек, қўшимча ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида “Кварц-AKFA” эшик ва дераза ромлари ва стеклопакет, яъни кўп қатламли ойна тайёрлаш цехи ишга туширилди. Полиэтилен полипропилен қоплари ишлаб чиқариш цехи учун Хитой Халқ Республикасидан дастгоҳлар сотиб олиниб, монтаж-созлаш ишлари олиб борилмоқда.
Энг асосийси, корхонада эришилган ютуқлар билан чегараланиб қолингани йўқ. Бугунги кунда халқаро Таррақиёт Уюшмаси дастури доирасида замонавий энергиятежамкор ускуналар ва дастгоҳлар сотиб олиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишчилар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда корхонанинг даволаш-соғломлаштириш маркази қайта таъмирланди ва барча зарур замонавий тиббиёт ускуналари билан қайта жиҳозланди. Юқори малакали тиббиёт мутахассислари корхона ишчи-ходимларига юқори сифатли ва бепул хизмат қўрсатиб келишмоқда. Корхона ишчи-ходимларига маънавий ҳордиқ чиқаришлари, уларнинг жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш мақсадида керакли спорт анжомлари билан жиҳозланган спорт зали ва замонавий ўйингоҳ мавжуд. Қолаверса, корхона ҳудудида сифатли таомлар тайёрловчи ишчилар ошхоналари кун утун ишчи-ходимлар ихтиёрида. Ошхоналарда ишчи-ходимлар бепул озиқ-овқатлар билан таъминланишмоқда. 2015 йили корхонада ички эҳтиёжлар учун мўлжалланган нон пишириш ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилди. Ишлаб чиқарилаётган нон ва макарон маҳсулотлари корхона ошхоналарига мунтазам равишда етказиб бериляпти.
Корхона иссиқхоналарида мева ва сабзавотлар етиштирилиб, корхона ошхоналарида ишчи-ходимларнинг дастурхонларига қўйилмоқда. Корхона ишчи-ходимлари томонидан яратилган замонавий интенсив боғдан тез орада олинадиган ҳосил эса консерва цехида турли консерва маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун асосий хом аёш бўлиб хизмат қилади.

Ўғилой КАРИМОВА, “Исфайрам” газетаси махсус мухбири,Неъматжон НАЗИРОВ, шаҳар Маънавият-тарғибот маркази раҳбари.

Оставьте ответ

Ваш электронный адрес не будет опубликован.