«ВОДИЙ ТУЛПОРЛАРИ» ОЧИЛМОҚДА

Ота-баболаримиз ардоқлаб, парваришлаб келган, яхши ва ёмон кунларида дўст бўлган Қорабайир отларни миллатимизнинг ғурури, десак, арзийди,
Ш.М.Мирзиёев

Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 33-банди 2-қисмида «Ўзқурилишматериаллари»АЖ (Б.Зарипов) «Кварц» АЖда чорвачилик комплексида зотдор отларни боқиш комплексини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин» деб кўрсатилган.

«ВОДИЙ ТУЛПОРЛАРИ» ОЧИЛМОҚДА
Бош вазир ўринбосари З.Т.Мирзаевнинг 02-08-2017 иилдаги «Фарғона вилоятида отларнинг Қорабайир зотларини кўпайтириш бўиича амалга ошириладиган чора-тадбирлар» дастури 2.3 бандида Фарғона вилояти «Кварц» АЖ ҳудудида 50 бошга мўлжалланган Қорабайир зотли отларни кўпайтиришга ихтисослашган наслчилик комплексини ишга тушириш белгиланган.
Ушбу топшириқ ижросини бажариш мақсадида «Кварц» АЖга Қувасой шаҳар ҳокимининг 2017 йил 9 августдаги 719-сонли қарори билан Пакана қишлоғида жойлашган бўш ер майдонида «Зотдор отлар ва Қаробайир зотли отлар етиштириш косплексини қуриш учун» 2,5 гектар ер майдони ажратиб берилди.
Ажратилган майдонда қурилиш ишларини олиб бориш учун архитектура режалаштириш топшириғи (АПЗ) 2017 иил сентябрь ойида Қувасои шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан ишлаб чиқилди.
2017 йилда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, ушбу лойиҳа-смета ҳужжатлари вилоят Архитектура ва Шаҳарсозлик кенгашида тасдиқланди. Қурилиш ишларини бошлаш учун керакли ташкилотлардан рухсат ва лойиҳалашштириш харажатлари 103 млн. сўмни ташкил қилди. Ҳозирги кунгача пудрат ташкилоти билан умумий қиймати 9 320 381 минг сўмлик пудрат шартномаси имзоланган бўлиб, бундан 705 550 168 сўмлик қурилиш ва монтаж ишлари бажарилди.

„Шунингдек, Ўзбекистон Респўбликаси Йилқичилик ва От спорти Федерациясининг тавсиясига асосан Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «Диёра Файз Гулшани» МЧЖга қарашли «Бобов» от спорти макта- бидан 20 та бия ва 3-4та айғир Қорабайирзотдор отлар сотиб олинади.

«Водий тулпорлари» от комплекси асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Республикамизда наслли Қорабайир отларни купайтириш;
  • миллий анъаналарни давом эттириш ва келажак авлодларга мерос қолдириш;
  • янги иш ўринларини яратиш, аҳолини турмуш даражасини яхшилаш;
  • от спортини янада ривожпантириш;
  • туризм ривожига ҳисса қўшишдан иборатдир.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Сизларнинг барчангизни 2018 йил 2 июнь куни эрталаб соат 9.00да «Водий тулпорлари» спорт компелксининг тантанали очилиш тадбирига таклиф этамиз.

«Исфайрам» газетаси, №14, 2018 йил 24 май.

Оставьте ответ

Ваш электронный адрес не будет опубликован.