Фарғонада қорабайир отларини кўпайтиришга ихтисослашган водийда ягона мажмуа очилди

Фото: «Дарё»

«Кварц» акциядорлик жамияти томонидан 2,5 гектар ҳудудда бунёд этилган замонавий мажмуада ҳар бир от учун алоҳида жой, махсус машқ майдонлари, чавандозларни ўқитишга мўлжалланган ўқув хоналари, машғулот ўтиш заллари, отбоқарлар учун дам олиш ва ювиниш хоналари, отларни сувда ва қумда юргизадиган манежлар мавжуд.

Фарғона водийсида ягона бўлган мажмуада отларнинг кўргазмали чиқишларини намойиш этиш ва спорт мусобақаларини ўтказиш учун 180 ўринга мўлжалланган томоша майдони қурилган.

Фарғонада қорабайир отларини кўпайтиришга ихтисослашган водийда ягона мажмуа очилди

Фото: «Дарё»

50 отга мўлжалланган ушбу мажмуада қорабайир зотли отларни кўпайтириш, наслини яхшилаш, уларни миллий ва классик спорт турларига тайёрлаш кўзда тутилган. 3 та блокдан иборат отхоналарда бир ёшгача, уч ёшгача ва ундан катта ёшдаги отлар алоҳида ўргатилади.

Тез орада мажмуада от билан даволаш марказини ташкил этиш ҳамда сайёҳлар учун туризм йўналишида отларда сайр қилиш хизматини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Очилиш маросимида от спорти мусобақалари, чавандозларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда концерт дастури намойиш этилди.

Фарғонада қорабайир отларини кўпайтиришга ихтисослашган водийда ягона мажмуа очилди

Фото: «Дарё»

Маросимда бош вазир ўринбосари Зоир Мирзаев, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди.

Фарғонада қорабайир отларини кўпайтиришга ихтисослашган водийда ягона мажмуа очилди

Фото: «Дарё»

Батафсил